Ўзбекистон | 08:58 / 24.10.2023
13977
1 дақиқада ўқилади
Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.
Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Автомобил йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритган.
Э.Камолов 1987 йилда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган.