Ўзбекистон | 10:01 / 25.10.2023
39678
2 дақиқада ўқилади

Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан кетди

У бу лавозимда 2022 йил августидан буён ишлаб келаётганди.

Фото: Kun.uz

Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини тарк этди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Айни вақтда унинг кетиши сабаби маълум эмас. Бу истеъфо сўнгги вақтларда фермерларнинг пахта нархлари бўйича шикоятлари кўпайиши ортидан рўй бермоқда.

Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган (2010).

Воитов ўз вақтида «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган. 2020 йил мартидан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг (ўша вақтда Сардор Умрзоқов) биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган, 2022 йил август ойидан буён қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо ҳокимлик бу ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, хабарларни рад этган.

Мавзуга оид