Жаҳон | 15:05 / 26.10.2023
5733
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Гуржистон украиналик собиқ маҳбусларнинг киришига рухсат бермаяпти

2022 йил кузида Херсондан Россия колонияларига олиб кетилган етти нафар украиналик «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктида яшашга мажбур, дейди кўнгиллилар.

Фото: Daro Sulakauri/Getty Images

Гуржистон расмийлари 2022 йил кузида Россияга олиб кетилган собиқ украиналик маҳбусларни мамлакатга киритмаяпти. Бу ҳақда «Медуза» интернет нашри 25 октябр, чоршанба куни Гуржистондаги украиналик қочқинларга ёрдам бераётган Volunteers Tbilisi ташкилоти ходимларига таяниб ёзди

Кўнгиллиларга кўра, етти нафар украиналик собиқ маҳбус 14 кундан бери «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пункти ҳудудида яшашга мажбур. Улар илк бор 11 октябр куни Гуржистон чегарасини кесиб ўтишга уринган, бироқ аввало Украина Ташқи ишлар вазирлигидан жавоб олиш зарурлигини айтилиб, мамлакатга киритилмаган. 

РФдаги колониядан озод қилинганидан кейин Россияга кириш тақиқланди

Журналистларга кўра, барча эркаклар жазо муддатини Херсон колонияларида ўтаган ва 2022 йил кузида Россия қуролли кучлари шаҳардан чекинганида Россияга олиб кетилган. Собиқ маҳбусларнинг айтишича, озодликка чиққандан кейин уларни Волгограддаги депортация марказига олиб келишган ва у ерда уларга Россияга саккиз йилга киришни тақиқлаш ҳақида буйруқ берилган. 

Қайд этилишича, тўрт нафар эркакнинг қўлида Украина паспорти бор. Қолганлари фақат Россиядаги колониядан озод қилинганлик ҳақидаги гувоҳномага эга. 

«Медуза»нинг эслатишича, бу Гуржистон ҳукумати собиқ украиналик маҳбусларни мамлакатга киритмаслиги билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 2023 йил август ойи охирида олти нафар украиналик худди шу сабабга кўра «Верхний Ларс» назорат-ўтказиш пунктида ўн кун бўлган, дея хабар беради нашр. 

Мавзуга оид