Иқтисодиёт | 15:03 / 26.10.2023
15873
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 9 ойда Россияга 2,3 млрд долларлик маҳсулотлар сотди

Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 2,3 млрд доллар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1,9 млрд ҳамда 1,1 млрд доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Хитой ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: 

  • Туркия – 1 млрд;
  • Афғонистон – 609 млн;
  • Қирғизистон – 537 млн;
  • Тожикистон – 437 млн;
  • Франция – 308 млн;
  • БАА – 191 млн;
  • Покистон – 186 млн АҚШ доллари.

Мавзуга оид