Ўзбекистон | 12:27 / 28.10.2023
7386
1 дақиқада ўқилади

ДХХ 90 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари контрабандасига чек қўйди

Ҳозирда умумий оғирлиги 89 кг 699 гр бўлган гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган.

Тадбирлар натижасида Тожикистон Республикасидан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди.

Жумладан, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда 39 кг 409 гр «героин», 35 кг 745 гр «опий» ва 14 кг 545 гр «гашиш» моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу умумий оғирлиги 89 кг 699 гр бўлган гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Мавзуга оид