Жаҳон | 17:37 / 29.10.2023
13006
1 дақиқада ўқилади

ҲАМАС етакчиси гаровдагиларни Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларга алмашишни таклиф қилди

ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси уруш бошидан буён илк бор баёнот берди. У гаровдагиларни Исроил қамоқхоналаридаги маҳбусларга алмашишни таклиф этган.

Фото: Ahmed Zakot / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги раҳбари Яҳё Синвар ҳаракат аъзолари қўлида бўлган гаровдагиларни Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликларга алмашишни таклиф этди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар тарқатган.

«Биз сионистик режим қамоқхоналарида сақланаётган барча фаластинлик маҳбусларни қаршилик ҳаракати томонидан гаровда ушлаб турилганларга алмаштириш тўғрисида келишув имзолашга тайёрмиз», деган Синвар.

BBC рус хизмати қайд этишича, бу Синварнинг уруш бошланганидан бери қилган илк баёнотидир.

  • ҲАМАС аъзолари 7 октябр куни Исроил бўйлаб уюштирилган рейд давомида маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда хорижликларни гаровга олганди. Исроил ҳукуматининг сўнгги маълумотларига кўра, 230 га яқин киши гаровда қолмоқда.
  • Гаровдагилар орасида исроилликлардан ташқари ўнга яқин хориж мамлакатлари фуқаролари ҳам бор. Бунгача сектордан икки нафар америкалик ва икки нафар исроиллик озод этилди.

Мавзуга оид