АҚШ вице-президенти: Вашингтон Исроил ёки Ғазога қўшин юбориш ниятида эмас
Камала Харрис Исроилнинг «ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи» борлигини таъкидлади, аммо «ҲАМАС ва Фаластинни чалкаштирмаслик керак», деди.
Қўшма Штатлар Исроил ёки Ғазо секторига қўшин жўнатиш ниятида эмас. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Камала Харрис CBS News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Вице-президент Исроилнинг «ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи» борлигини таъкидлади, аммо «ҲАМАС ва фаластинликларни чалкаштирмаслик керак», деди.
Унинг сўзларига кўра, фаластинликлар ҳам исроилликлар каби хавфсизлик, ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ҳурмат қилиш ҳуқуқига эга.
Харрис Исроил-Фаластин можаросида уруш қоидаларини ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақида ҳам гапирди.
Вице-президент Эронни бу масалага аралашмасликка чақирди.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 8 мингдан ортиқ фаластинлик ва 1400 нафар исроиллик ҳалок бўлди.
Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
БМТ Бош ассамблеяси зудлик билан ҳуманитар оташкесимга чақирди. Шу билан бирга, Иордания таклиф қилган резолюция учун 120 давлат овоз берди. Бироқ Исроил бу таклифни рад этди.
Мавзуга оид
13:58
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59