Ўзбекистон | 16:53 / 30.10.2023
6158
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиққа олиб борувчи автомобил йўлидаги кўприк 25 кунга қисман ёпилди

Ҳозирда шу сабабли дам олиш кунларининг айрим вақтларида Чорбоғ-Тошкент йўналишида тирбандликлар юзага келмоқда.

Фото: Дунё

Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобил йўлининг 32-километрида (Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари чегарасида) жойлашган кўприкнинг Чорбоғ-Тошкент йўналишидаги қисми 25 кун муддатга ёпилди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи давлат аҳамиятига эга бўлган мазкур йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Тошкент-Чорбоғ йўналишдаги қисмида эса қарама-қарши ҳаракат ташкил этилади.

Ҳозирда шу сабабли ҳам дам олиш кунларининг айрим вақтларида Чорбоғ-Тошкент йўналишида тирбандликлар юзага келмоқда.

Ҳайдовчилардан вазиятдан келиб чиқиб ҳаракатланиш, шунингдек, ЙПХ инспекторлари ва йўл белги талабларига бўйсуниш сўралган.

Мавзуга оид