Huawei компанияси янги WATCH GT 4 сериясидаги ақлли соатлари сотувга чиқди
HUAWEI WATCH GT’нинг сўнгги авлоди бўлган HUAWEI WATCH GT 4 46 ва HUAWEI WATCH GT 4 41 версиялари сотувга чиқарилди. Улар геометрик тузилиши, ақлли калория таҳлили ва бир қувватлашда 14 кунлик ишлаши билан ажралиб туради.
2023 йил 14 сентябр куни Huawei компанияси янги қурилмалар намойишига бағишланган тақдимот маросимини ўтказди. Унда Huawei ўзининг: HUAWEI WATCH GT 4 ақлли соатининг янги версияларини намойиш этди.
Huawei бугун ўзининг янги ва инновацион флагманлари билан фойдаланувчилар учун қадрдонга айланди. Компания бу борада янги режани ишлаб чиқди ва замонавий технология ҳамда дизайннинг янгича форматини ифода этувчи “Трендлардан олдинда” номли концепцияни яратди.
Концепция бренднинг замонавий технологиялар, инновацион дизайн ва фойдаланувчилар саломатлигини мониторинг қилиш учун илғор функцияларни яратиш учун тақиладиган қурилмалар орасида енгилмас эканлигини англатади.
HUAWEI WATCH GT 4 - қўлда
Келажак қурилмалари ўзида учта асосий хусусиятларни жамлаши керак: кенгайтирилган имкониятларга эга қурилма, янгиланган алгоритмлар ва илғор рақамли соғлиқни кузатиш технологиялари.
Huawei содиқ фойдаланувчилари учун соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида маҳсулот портфелини ривожлантиришда давом этмоқда. HUAWEI WATCH GT 4 кўринишида компания саломатлик мониторинги технологияларини муваффақиятли оптималлаштирди. Бу эса қурилмаларда олинган маълумотларнинг аниқ ва фойдаланувчилар учун фойдали бўлишини таъминлайди.
Маҳсулотлар ташқи кўринишига ички мустаҳкамлик каби эътиборли компания функционал дизайнни ярата олди. Қурилмаларни юқори сифатли, бардошли материаллардан тайёрлаш, эргономикани яхшилаш, қулайликни оширишга эришиш устида доимий янгиланишлар олиб борилади.
Масалан, HUAWEI WATCH GT 4 – бу шунчаки соат эмас. Бу қурилма санъат даражасидаги функцияларнинг инновация билан уйғунлашувидир. Қўлингизда янги кашфиёт, ҳаётий жозиба, шижоатни ҳис қилиш учун барча имконият борлигини сезасиз.
HUAWEI WATCH GT 4 - юракда
HUAWEI WATCH GT 4 ақлли соати WATCH GT флагман сериясининг сўнгги авлодидир. HUAWEI WATCH GT 4 серияси ғаройиб дизайни билан ажралиб турадиган иккита вариантда тақдим этилмоқда - HUAWEI WATCH GT 4 46 мм ва HUAWEI WATCH GT 4 41 мм.
Ҳар иккала қурилма ҳам соғлиғингизни кўпроқ назорат қилиш имконини беради. 24/7 мониторинг юритиб, юрак уриш тезлигини мунтазам аниқлаш ва уйқуни тўғри кузатиш каби технологияларни бирлаштиради. HUAWEI WATCH 4 сериясида нафас олиш органлари саломатлигини текшириш функциялари ҳам мавжуд. Қурилмалар қон босимини тўғри ва аниқ ўлчашда халқаро сертификатларга эга.
Huawei инновацион соҳада янги чўққиларни забт этиш мақсадида рақамли соғлиқни сақлаш технологиялари, спорт ва соғлиқни сақлаш йўналишларида дунё бўйлаб 100 дан ортиқ профессионал муассасалар билан ҳамкорлик қилади ва 200 дан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширади.
HUAWEI WATCH GT серияли ақлли соатлар дизайн, спорт ва саломатлик мониторинги бўйича етакчи ҳисобланиб, дунёнинг таниқли ОАВлари томонидан юқори баҳоланади. Бу қурилмалар кетма-кет 3 йил давомида “Ақлли соатлар туркумидаги энг яхши маҳсулот” номинациясини қўлга киритди.
HUAWEI WATCH GT 4 ақлли соатларини компаниянинг расмий дўконларидан ва Техномарт дўконларида харид қилиш мумкин.
Компания ва маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.
Реклама
Мавзуга оид
00:06 / 03.11.2024
Time журнали 2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари рўйхатини эълон қилди
21:12 / 10.09.2024
Huawei дунёдаги биринчи учта экранли, букланадиган смартфонни тақдим қилди
12:58 / 14.10.2023
Ўзбекистонда рақамли энергетикани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
10:26 / 16.06.2023