Ўзбекистон учта давлат билан газ бўйича 15 йиллик шартнома тузиши мумкин
Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида газ соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилиши режалаштирилмоқда.
Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида газ соҳасидаги ҳамкорлик уфқи 15 йилни ташкил этади, узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси 2024 йил ўрталарида тузилиши мумкин. Бу ҳақда «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Санкт-Петербург халқаро газ форуми чоғида айтиб ўтди.
«Биз ҳамкорлигимиз учун узоқ муддатли шартнома асосини яратмоқдамиз, Қозоғистон, Ўзбекистон ва қирғизистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик уфқини 15 йил қилиб белгилаб олдик. Бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар асосида 2024 йил ўрталарига қадар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан 15 йиллик ҳамкорликни ўрнатиш учун асос яратишни мақсад қилганмиз», деди у.
Миллер сўзларига кўра, ушбу мамлакатлар иқтисодиёти юқори суръатларда ривожланмоқда, томонлар Россия газини етказиб беришни янада кенгайтириш, «Марказий Осиё – Марказ» газ қувурлари тизими орқали Қозоғистонда газ ташиш қувватларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда. Бу нафақат транзит қувватларига, балки ушбу мамлакатлардаги истеъмолчиларга Россия газини етказиб беришга ҳам тегишли экани айтилмоқда.
Мавзуга оид
22:00
Россияда «дворник»ларнинг ўртача иш ҳақи деярли 30 фоиз ошди
21:18
Геосиёсий босим воситаси ва ҳимоясиз қатлам – сиёсатшунос Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақида
21:01
Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг сохта никоҳларини оммавий равишда бекор қилади
16:34