UzAuto Motors оммабоп моделлар учун қўшимча контрактация очилганини маълум қилди
Бугун, 3 ноябр куни Chevrolet Cobalt, Captiva, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилди. Шартномани онлайн тузиш имконияти ҳам мавжуд.
UzAuto Motors компанияси автомобилларнинг қўшимча ҳажми учун контрактация очилганини маълум қилди.
Оммабоп автомобилларнинг янги нархлари қуйидагича:
- Damas D2 DLX Style Plus: 96 932 000 сўм (эски нархи – 92 204 000 сўм);
- Labo LB2 Plus: 96 370 000 сўм (эски нархи – 91 669 000 сўм);
- Cobalt GS-Style Plus MT: 119 542 000 сўм (эски нархи – 113 711 000 сўм);
- Cobalt GX-Style Plus AT: 141 181 000 сўм (134 294 000 сўм).
Эслатиб ўтамиз, компания оммабоп моделлари сотувини 8 ойлик танаффусдан кейин шу йил август ойи бошида қайта тиклаган, ўшанда автосалонларда кузатилган ажиотаж фонида 50 мингдан ортиқ автомобил учун шартномалар бир сутка ичида тарқатиб бўлингани айтилганди. Кейинроқ, 18 сентябр куни қўшимча шартнома бериш бошлангани хабар қилинди, бироқ орадан 2 соат ўтар-ўтмас 28 мингта шартнома тугагани, жараён эса тўхтатилгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024