Жаҳон | 15:43 / 06.11.2023
16712
7 дақиқада ўқилади

Донбассдаги украин артиллериячилари ва Лиман остонасидаги рус танклари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 620-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украиналик ҳарбийлар Керчдаги «Залив» заводига зарба йўлланиши оқибатида Россия ҳарбий кемаси шикастлангани ҳақида хабар берди. РФ мудофаа вазирлиги кемасозлик заводи қанотли ракеталар билан ўққа тутилганини тасдиқлаган. Сунъий йўлдош орқали олинган тасвирларда зарба келиб тушган жой ва шикастланган ҳарбий кема акс этган.
  • Запорижжя областида Россия қўшини 128-алоҳида тоғ-штурм бригадасининг артиллериячиларни тақдирлаш маросими учун тўпланиб турган ҳарбийлари устига ракета ташлади. Сўнгги маълумотларга кўра, 19 ҳарбий ҳалок бўлган, яна ўнлаб ҳарбийлар яраланган.
  • The Times of Israel Украина президенти Володимир Зеленский Исроилга боришни режалаштиргани, аммо маълумот сизиб чиққани туфайли сафар тақдири савол остида қолгани ҳақида хабар берди.
  • Фронтда одессалик Юрий Глодан ҳалок бўлди. 2022 йил апрелида у рафиқаси ва қизи Россиянинг ракета зарбасидан ҳалок бўлганидан кейин Украина қуролли кучлари сафига қўшилганди.
  • Володимир Зеленский яна бир бор Россия билан уруш олдинроқ Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужний айтганидек «боши берк кўчага кириб қолмагани»ни маълум қилди.

Херсон областида Россия вайрон қилган Посад-Покровске қишлоғи

Посад-Покровске — Херсон ва Миколайив областлари чегарасида жойлашган қишлоқ, 2001 йилги ҳисоб-китобларга кўра бу ерда икки ярим минг атрофида киши яшаган. Қишлоқ кенг кўламли босқиннинг илк кунларидаёқ россиялик ҳарбийлар томонидан оккупация қилинади, ўшанда уларнинг мобил гуруҳлари Миколайивнинг ўзига қадар етиб борганди. 2022 йил 20 мартида Россия қўшини ёппасига олиб кетилаётган ва Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланган маҳалда Посад-Покровске ҳам озод этилади, аммо у оккупация вақтида жиддий шикастланган, аҳолининг кўп қисми Миколйив томонга кетганди. CNN журналистлари 2022 йил мартида қишлоқни «яшаш учун яроқсиз» деб атайди: ўшанда, нашр маълумотига кўра, Посад-Покровскеда фақат битта бутун бино қолганди, бу ерда газ қувури ҳам портлатилганди.

2023 йил мартида қишлоққа Володимир Зеленский келади (DW маълумотига кўра, ўшанда Украина президентини маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган 400 га яқин киши қарши олади). 2023 йил апрелида Украина бош вазири Денис Шмигал Посад-Покровске тажрибавий лойиҳа доирасида тикланадиган олтита аҳоли яшаш манзили рўйхатига киритилганини эълон қилади — «комплекс ва янги принциплар бўйича». Тажрибанинг моҳияти шундаки, вайрон бўлган мазкур олти аҳоли пунктида ҳар бир шикастланган объект алоҳида таъмирланмайди — улар тўлиқ қайта қурилади, инфратузилмалар ва турар жойлар модернизация қилинади. Аммо ҳали олдинда қиладиган ишлар кўп.

Посад-Покровскеда яшовчи киши вақтинча модул уй олдида. 2022 йил июлига келиб қишлоқда 328 та шундай уйлар ўрнатилганди — уларни Украинага Швеция етказиб берган
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган маданият уйидаги бола. Бинонинг фақат фасад қисмини қолдириш режалаштирилмоқда — режага кўра, у қишлоқ марказида Россия тажовузини эслатиб туриши учун қолдирилади. Посад-Покровскеда янги маданият маркази қурилади.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Маҳаллий қабристонда снаряд ҳосил қилган ўра
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Вайрон қилинган маданият уйидаги концерт зали. 1985 йилда қурилган бинода урушга қадар турли тўгарак ва секциялар ишлаган. 2022 йил 23 феврал куни бу ерда 8 март кунги концерт репетицияси ўтказилганди.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Посад-Покровскедаги қишлоқ ибодатхонаси
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Донецк областидаги украин артиллериячилари

 

Донецк областида РФ қуролли кучлари Донецк яқинидаги Авдийивка шаҳрини қуршаб олишга ёки ундан украинларнинг 15 минг кишилик гарнизонини сиқиб чиқаришга қаратилган ҳаракатларини давом эттирди.

Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, юриш қилаётган кучлар очиқ ҳудуд бўйлаб ҳаракатланишга мажбур бўлмоқда ва бу катта йўқотишларни келтириб чиқармоқда. Британия разведкасига кўра, сўнгги уч ҳафтада Россия Авдийивка штурмида 200 та зирҳли техника йўқотган, шу туфайли юришда асосан пиёдалардан фойдаланишга ўтган. Буюк Британия мудофаа вазирлиги ҳисоботига кўра, 2023 йил октябр ойи бошидан буён РФ қуролли кучлари Авдийивка атрофида бир неча минг жангчисидан айрилган.

Қуйидаги суратлар Донецк областида олинган — украин артиллериячиларнинг аниқ жойлашуви кўрсатилмаган.

Украин ҳарбийлари 152-миллиметр калибрли 2А36 «Гиацинт-Б» тўпидан отишга тайёрланмоқда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚК артиллериячилари россияликлар позициялари бўйлаб ўт очмоқда. Қурилма маскировка тўри билан пана қилинган
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚК артиллерия қисмининг 45 ёшли командири Олександр мобил телефон ёрдамида зарбани нишонга тўғриламоқда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

РФ қуролли кучларининг Лиман яқинидаги танклари

Лиман — оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан юз километр шимолдаги стратегик муҳим шаҳар ҳисобланади, бу ерда йирик темирйўл тугуни жойлашган, шунингдек, Шимолий Дон орқали ўтадиган кўприкларга чиқиш мумкин.

2022 йил 28 май куни Россия Лиман эгалланганини эълон қилганди, 30 сентябр куни эса шаҳар сохта референдумлардан кейин ДХР таркибида аннексия қилинди. Аммо бир кун ўтиб Украина қуролли кучлари уни озод этади. Лиман Украина назоратига қайтарилгач, Россия қўшини шаҳарни ўққа тутиб келмоқда.

РФ қуролли кучларининг Т-80 танклари Лиман яқинида
Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбийлар Т-80 танкидан ўт очишмоқда
Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Танк ичидаги россиялик ҳарбий хизматчи
Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид