Ўзбекистон | 10:22 / 09.11.2023
6651
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисий билан учрашди

Ўзбекистон ва Эрон президентлари икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласини муҳокама қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкентда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида 9 ноябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестициялар, инновациялар ва транспорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзаро мулоқотлар фаол давом этаётгани қайд этилди. Икки томонлама савдода ўсиш суръати сақланиб қолмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари биргаликда амалга оширилмоқда.

Илгари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, логистикада ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Эрон раҳбарлари маданий-гуманитар ва илм-фан соҳасидаги алмашинувларни ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан Афғонистондаги бугунги вазият нуқтайи назаридан кўриб чиқилди. 

Мавзуга оид