Жаҳон | 10:38 / 11.11.2023
6101
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Хитой етакчилари Сан-Францискода учрашиши тасдиқланди

Байден ва Си Жинпинг ўртасидаги учрашув 15 ноябр куни АҚШда бўлиб ўтади, дея хабар беради Оқ уй. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги музокаралар ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Фото: Оқ уй

АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Жинпинг бир йил ичида биринчи марта Сан-Францискода бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасида учрашади. Бу ҳақда расмий шахслар 10 ноябр, жума куни хабар берди.

Оқ уй вакили Карин Жан-Пернинг сўзларига кўра, учрашув 15 ноябр куни бўлиб ўтади, икки давлат раҳбарлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатлар масалалари, очиқ алоқа каналларини сақлаб қолишнинг давом этиши муҳимлигини, шунингдек, қатор минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилади.

Си Жинпинг 14—17 ноябр кунлари Сан-Францискога ташриф буюради, у ерда APEC саммитида иштирок этади, шунингдек, АҚШ президенти билан музокаралар ўтказади, дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. 

Бу Байден ва Си Жинпингнинг бир йил ичида биринчи учрашуви бўлади. Лидерлар охирги марта 2022 йил ноябрида Балидаги G20 саммитида учрашган эди. Си Жинпинг 2017 йилдан бери АҚШга ташриф буюрмаган. 

Мавзуга оид