Урганч шаҳрига янги ҳоким тайинланди
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган Бунёд Ражабов Урганч ҳокими бўлди.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бунёд Мадримович Ражабов халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Урганч шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Б.Ражабов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бундан олдин 2020 йил декабридан буён Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Ойбек Мадаминович Холбоев халқ депутатлари Шовот туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мазкур туман ҳокими лавозимига тасдиқланганди.
Шунингдек, Қўшкўпир ва Тупроққалъа туманларида ҳам янги ҳокимлар иш бошлади.