АҚШда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони рекорд даражага етди
АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 1000 нафардан ошган. Бу кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 72,6 фоизга ўсган.
АҚШда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони минг нафардан ошди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, халқаро таълим алмашинуви бўйича 2023 йилги “Очиқ эшиклар” (Open doors) ҳисоботига кўра, 2022-2023-ўқув йилида АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 1000 нафардан ошган. Бу ўзига хос янги рекорд бўлиб, кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 72,6 фоизга ўсган.
2021-2022-ўқув йилида 631 нафар ўзбекистонлик талаба АҚШ олий таълим муассасаларида таҳсил олган бўлса, 2022-2023-ўқув йилига келиб, у ерда ўқиётган ўзбекистонликлар сони 1089 нафарни ташкил этган.
Уларнинг 57,2 фоизи бакалавриат босқичига қабул қилинган, 29,9 фоизи магистратура босқичида ўқиган, 7,9 фоизи факультатив амалий машғулотларда қатнашган, 5 фоизи эса инглиз тили ёки бошқа қисқа муддатли таълим дастурларига ўқишга кирган.
Ўтган ўқув йилида АҚШдаги халқаро талабалар сони 1 миллиондан ошиб, ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ўсган ва янги юқори кўрсаткич 1 057 188 талабани ташкил этган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024