Санитария қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди
Ўзбекистонда санитария қонунчилигини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди.
Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, санитария қонунчиликни, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш:
фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача — 1 миллион 650 минг сўмдан 3,3 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлади. Илгари бу БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача эди;
мансабдорларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача — 4 миллион 950 минг сўмдан 6,6 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлади. Илгари бу миқдор БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача эди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
07:20 / 20.09.2024
Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарималар оширилади
22:21 / 18.09.2024
Европа Иттифоқи суди Google’га белгиланган 1,5 млрд евролик жаримани бекор қилди
23:46 / 13.09.2024
Шри-Ланкада капалак ўғрилари 200 минг доллар жаримага тортилди
18:07 / 10.09.2024