Жаҳон | 14:13 / 17.11.2023
5830
2 дақиқада ўқилади

Туркия парламенти Швециянинг НАТОга кириши масаласини кўриб чиқишни кейинга қолдирди

Туркия парламентининг ташқи ишлар қўмитаси Швециянинг аризасини кўриб чиқишни номаълум муддатга қолдирди.

Фото: Anadolu Agency

Туркия парламентининг ташқи ишлар қўмитаси Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризаси муҳокамасини вазиятга ойдинлик киритиш кераклигини билдириб, кейинга қолдирди. Бу ҳақда 16 ноябр, пайшанба куни Reuters агентлиги хабар берди.

Комиссия раиси Фуат Октай, аниқ бир муддат айтмасдан, масаланинг кейинги ҳафта кун тартибига қайтарилиши кутилаётганини билдирди. Комиссиянинг розилиги Туркия парламенти Швециянинг НАТОга киришини ратификация қилиш учун овоз беришидан олдин талаб этилади.

Мухолифатдаги «Яхши партия» вакили Куршод Зорлунинг айтишича, комиссия аъзолари Туркия ТИВ вакилидан Анқара талаблари қандай бажарилгани юзасидан қониқарли жавоб олмаган.

Туркия Швециянинг НАТОга аризасини кўриб чиқмоқда

Швеция Россиянинг Украинага кириши муносабати билан Финландия билан бирга 2022 йилда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берди. Туркия ҳозирча Швецияни «террорчиларни қўллаб-қувватлаш»да айблаб, таклифини маъқуллашдан бош тортди. Анқара, хусусан, Стокҳолмдан Швецияда яшовчи курд фаолларига нисбатан қаттиқроқ сиёсатни кутмоқда.

Туркиядан ташқари, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш аризаси Венгрия томонидан ҳам ҳали қўллаб-қувватланмади, унинг бош вазири Виктор Орбан сентябр ойи охирида Будапешт бу масалани ҳал қилишга шошилмаслигини айтди.

Октябр ойи охирида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Швеция аризасини Буюк миллат мажлисига (Туркия парламенти) кўриб чиқиш учун тақдим этиб, ушбу ҳужжатга ўз имзосини қўйди.

Мавзуга оид