Ўзбекистон | 13:00 / 19.11.2023
7750
2 дақиқада ўқилади

20 ноябр куни баъзи жойларда туман тушиши мумкин

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» 20 ноябр, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+7 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +16...+21 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Мавзуга оид