Ўзбекистон | 11:52 / 23.11.2023
5291
2 дақиқада ўқилади

Давлат харидлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши кутиляпти

Мансабдор шахслар билан биргаликда давлат харидларига масъул бўлган ижрочи ходимларни ҳам жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташеванинг маълум қилишича, қонун билан МЖтКнинг 175(8)-моддасининг (Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) санкцияси кучайтирилиб, жарима суммаси миқдорини ошириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ушбу модда билан аввал фақат мансабдор шахслар жавобгарликка тортилган бўлса эндиликда қонун лойиҳасига кўра,  мансабдор шахслар билан биргаликда давлат харидларига масъул бўлган ижрочи ходимларни ҳам жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, Ёшлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш мақсадида Республика олий таълим муассасаларида Аксилкоррупция коворкинг марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда ва барча олий таълим муассасаларида талабалар учун ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Олий таълим муассасалари талабалари учун коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган YouthLed лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мавзуга оид