Ўзбекистон | 10:39 / 23.11.2023
4158
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон БААнинг йўл қурилиши соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда

Автомобил йўллари қўмитасининг бир гуруҳ мутахассислари БААнинг йўл қурилиш соҳасидаги тажрибасини ўрганмоқда. Стажировка дастури Дубай Йўллар ва транспорт идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Фото: Kun.uz

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан БАА Ҳукумат ишлари вазирлиги ҳамда Дубай Йўллар ва транспорт идораси билан ҳамкорликда стажировка дастури ишлаб чиқилди.

Иштирокчилар Дубай Йўллар ва транспорт идорасида стратегик режалаштириш жараёни, 2023-2030 йилларга мўлжалланган дастур, ҳудуд йўл тизими ва йўллар классификацияси, йўллар ҳолатини назорат қилиш, маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш тажрибаси билан танишишди. 

Шунингдек, мутахассислар йўл қопламаси ҳолатини баҳолаш, носозликларини аниқлаш, техник хизмат кўрсатиш эҳтиёжлари (бюджет ва ресурслар)ни таҳлил қилиш юзасидан амалий кейсларда иштирок этади.  

Мавзуга оид