Венгрия россияликларнинг кўчмас мулкка бўлган қизиқиши бўйича етакчига айланди
2023 йил бошидан бери россияликлар хорижий кўчмас мулкни сотиб олиш учун Туркия ва БААни эмас, балки Венгрия ва Кипрни танламоқда.
2023 йил бошидан бери россияликлар хорижий кўчмас мулкни сотиб олишда Венгрия ва Кипрни танламоқда, ўтган йилнинг шу даврида эса Туркия ва БАА етакчилик қилганди. Бу ҳақда РБК агентлиги 22 октябр, чоршанба куни NF Group консалтинг компанияси маълумотларига таяниб ёзди.
2023 йилда россияликлар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича энг оммабоп бешта давлат ичига Туркия, Индонезия ва Греция ҳам кирди. Португалия ва БАА кучли бешликдан чиқиб кетди. Россияликларнинг 61 фоизи учун бошқа мамлакатларда кўчмас мулк сотиб олишнинг асосий мақсади яшаш учун рухсатнома ёки фуқароликни олиш бўлди.
Хорижда инвестиция ва яшаш учун мулк сотиб олиш барча сўровларнинг мос равишда 20 ва 17 фоизини ташкил этди.
Европадаги кўчмас мулк релокация учун
NF Group 2022 йилда Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар учун киритилган санкциялар туфайли россиялик инвесторларни муқобил паспортлар олиш, бизнесни бошқа жойга кўчириш ва ҳисобварақ очиш имкониятлари масаласи қизиқтирганини таъкидлади. Бу имконият Туркия ва БАА томонидан тақдим этилган.
2023 йилда бадавлат мижозларнинг аксарияти Европада мақом олиш имкониятидан манфаатдор бўлди - потенциал релокация, халқаро бизнесни юритиш ва Шенген мамлакатларида тўсиқсиз ҳаракатланиш учун, деб таъкидлади консалтинг компанияси.
Венгрия энг машҳур йўналишга айланди, жумладан, ҳар бир оила учун 215 минг евролик нисбатан паст сармоя чегараси ва Европадаги энг узоқ яшаш учун рухсатномалардан бири (5 йил) берилиши туфайли, деб тушунтирди NF Group.
Мавзуга оид
10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро
16:16 / 08.11.2024
Тахтиқорача довонида тош босиб қолганларнинг икки нафари венгриялик бўлган
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
23:00 / 23.10.2024