Тошкент вилояти ҳокими «вақтинча фотосуратчи» вазифасини бажарди
Зоир Мирзаев ўз ходимларининг кўчат экиш жараёнини суратга олди.
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев «Яшил макон» лойиҳаси бўйича ўтказилган тадбирда фотоаппаратни қўлига олиб, «вақтинча фотосуратчи» вазифасини бажарди. У ўз ходимларининг кўчат экиш жараёнини суратга олди.
Қайд қилинишича, тадбир Нурафшон шаҳридаги Nurafshon Bussiness City ҳудудида ўтказилган. Тадбир аввалида жонлиқ сўйилиб, юрт ободлиги, вилоят фаровонлиги учун тиловат қилинган.
Кўчат экиш жараёнида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари мутасаддилари, кексалар, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Зоир Мирзаев 2021 йил ноябр ойидан буён Тошкент вилоятига ҳокимлик қилади.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024