Тошкентда аҳоли томонидан сезилган инфляция 17,2 фоизга етди
Октябр ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, аҳоли томонидан сезилган йиллик инфляция даражаси 13,4 фоизга етган. Тадбиркорлар эса охирги бир йилда ўртача 14,1 фоизлик инфляцияни сезганини қайд этган.
Марказий банк октябр ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 13,4 фоизни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри – 17,2 фоиз ва Тошкент вилоятида – 14,2 фоиз, энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон – 11 фоиз ва Навоий вилоятида – 11,5 фоиз сезилган.
Мазкур даврда тадбиркорлар томонидан сезилган инфляция даражаси 14,1 фоиз бўлган. Республика бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд – 17,3 фоиз ва Андижон – 15,8 вилоятларида, энг паст кўрсаткич Наманган – 12,2 фоиз ва Қашқадарё – 12,4 вилоятларида кузатилган.
Соҳалар кесимида аҳоли томонидан энг юқори сезилган инфляция даражаси ОАВ (15,8 фоиз) ва савдо (15,6 фоиз) соҳаларида, энг паст сезилган инфляция ташиш хизматлари (11,5 фоиз) соҳасида қайд этилган.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан энг юқори сезилган инфляция даражаси маркетинг (17,5 фоиз) ва ташиш хизматларида (15,6 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич қишлоқ хўжалиги (12,5 фоиз) ва сoғлиқни сақлаш (12,8 фоиз) соҳаларида сезилган.
Соҳалар кесимида инфляцион кутилмаларнинг энг юқори даражаси савдо (16,5 фоиз) ва ОАВ(16,5 фоиз) тармоғида ишловчилар томонидан қайт этилган.
Бизнес вакилларининг энг юқори кутилмалари эса маркетинг (16,2 фоиз) ва таълим (15,8 фоиз) соҳаларида иш олиб борувчилар томонидан прогноз қилинган.
Аввалги ойларда фарқли равишда, октябр ойи учун тайёрланган ҳисоботда Марказий банк томонидан даромадлар кесимидаги сезилган инфляция, ҳудудлар кесимидаги аҳоли жавобларининг тақсимоти очиқланмаган.
Сентябр-октябр ойларида аҳоли томонидан нархларининг энг юқори ўсиши сезилган асосий турдаги товар ва хизматлар:
Аввалроқ, октябрда истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9 фоизга етгани хабар қилинганди. Бу аҳоли томонидан сезилган ўртача инфляция даражасидан 4,3 фоизга кам.
Мавзуга оид
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024
Тошкентдаги автобусга номаълум шахслар салон аёл ва эркаклар учун ажратилгани ҳақидаги постерни ёпиштириб кетди
21:58 / 04.11.2024