Ўзбекистон | 07:26 / 05.12.2023
40381
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги рейдлар давомида яна 10 киши ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “жуда кўп миқдорда товламачилик”ка оид жиноят иши доирасида тергов-тезкор ҳаракатлари давом этмоқда. Пойтахтда таҳдид ва куч ишлатиб, пул маблағларини қўлга киритиш билан шуғулланишда гумонланган шахслар қўлга олинди.

Жумладан:

1. 1983 й.т. Мирхожаев Мирсолих (165-модда 2-қисми, кўп миқдорда товламачилик, 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

2. 1995 й.т. Шомуродов Лазиз (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

3. 1980 й.т. Самиев Шерзод (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик; 277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

4. 1991 й.т. Акрамов Акрамжон (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

5. 1996 й.т. Алиев Азизжон (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

6. 1995 й.т. Бобоназаров Равшан (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик).

7. 1995 й.т. Мўминов Беҳруз (165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

8. 1986 й.т. Юлдашев Анвар (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

9. 1988 й.т. Умрзоқов Дилшод (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик);

10. 1994 й.т. Усманов Сирожиддин (277-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).

Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғуллангани айтилмоқда. Гумонланувчиларга безорилик ва товламачилик айбловлари қўйилган ҳамда жиноят иши доирасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шунингдек, масъуллар ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлган фуқароларни Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишни сўради. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Сўнгги вақтда фаоллашиб қолгани айтилаётган жиноий гуруҳларга нисбатан рейдлар бўлмоқда. Хусусан, охирги бир неча кун ичида Ўзбекистонда жиноят оламининг ўнлаб вакиллари қўлга олиниб, улар устидан тергов ҳаракатлари бошланди.

Мавзуга оид