АҚШ Россия ва Беларусга қарши санкцияларни кенгайтирди
Россия, Беларус ва бошқа мамлакатлардан яна 13 жисмоний шахс ва 20 компания АҚШ Молия вазирлигининг қора рўйхатига киритилди.
АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Россия ва Беларусга қарши санкциялар рўйхатини яна 13 нафар жисмоний ва 20 юридик шахс ҳисобига тўлдирди. Бу ҳақда Америка идораси сайти 5 декабр, сешанба куни хабар берди.
Чекловларга Россия ва Беларус фуқаролари, шунингдек Белгия, Нидерландия ва Швеция фуқаролари дучор бўлган. Қора рўйхатга Молия вазирлиги «Александр Лукашенконинг ҳамёнлари» деб атайдиган беларуслик тадбиркорлар Александр Шакутин, Павел Топузидис ва Виктор Петрович ҳам кирди. Чекловлар Беларус Қизил Хоч ташкилоти бош котиби Дмитрий Шевцовга ҳам таъсир қилди. Молия вазирлиги уни украиналик болаларни Киев назорат қилмайдиган ҳудудлардан депортация қилишда иштирок этган деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, рўйхатда асли пермлик, Швеция фуқаролигига эга Сергей Скворцов ҳам бор. Худди шу исм ва фамилияли одам Швецияда Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб судланган, аммо оқланиб чиққан.
АҚШ санкцияларига дучор бўлган компаниялар орасида Россия мудофаа саноати билан боғлиқ Беларус корхоналари, шунингдек, Кипр, Белгия, Нидерландия ва Хитой тузилмалари бор.
Санкциялар рўйхатига киритилиши Қўшма Штатлардаги активларни музлатиш ҳамда Америка фуқаролари ва компанияларига бу шахслар билан бизнес юритишни тақиқлашни назарда тутади.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
20:17 / 16.11.2024