Фан-техника | 22:35 / 06.12.2023
48076
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Хитой электромобилини йиғиш йўлга қўйилиши мумкин 

Лойиҳага 2024 йили старт берилиши кутилмоқда. 

Фото: Geely

Тошкент вилоятида Хитойнинг Geely компанияси билан ҳамкорликда электромобил ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Қайд қилинишича, Хитойнинг Шандун провинциясида бўлиб ўтаётган иккитомонлама музокараларда бу ҳақида дастлабки келишувга эришилган. 

Дастлабки босқичда йиғув цехи қурилади, иккинчи босқичда эса ишлаб чиқариш жорий этилади. 

Лойиҳага 2024 йили старт берилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид