Ўзбекистон | 11:00 / 07.12.2023
6179
3 дақиқада ўқилади

8 декабр куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

«Ўзгидромет» 8 декабр, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+5 даража, кундузи +6...+8 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва  кундузи +0...+5 даража бўлади, Навоий вилоятининг шимолида кечаси -2...-7 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёмғир ёғади, фақат Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларга ёғингарчилик (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Мавзуга оид