Ўзбекистон | 10:18 / 08.12.2023
27274
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат -12 даражагача пасайиши кутиляпти

12-14 декабр кунлари кечаси -10...-13 даража, кундузи -5...-8 даражагача, шимолда кечаси -17...-20 даража, кундузи -9...-12 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг 9-14 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва 12-14 декабр кунлари кечаси -10...-13 даража, кундузи -5...-8 даража совуққача, шимолда кечаси -17...-20 даража, кундузи -9...-12 даража совуққача пасаяди.

«Ўзгидромет» 9 декабр, шанба куни учун ҳам об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+2 даража, кундузи +3...+5 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража, кундузи -0...-5 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади, Навоий вилояти шимолида кечаси -2...-7 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларга 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларга 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача баъзи жойларга кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади.

Мавзуга оид