«Ўзкимёсаноат» яна бир халқаро рейтингни қўлга киритди
Жорий йилнинг 6 декабр куни Moodyʻs халқаро рейтинг агентлиги «Ўзкимёсаноат» АЖга B1 (барқарор) даражадаги халқаро кредит рейтингини тақдим этди.
Кимё саноатини янги даражага олиб чиқиш мақсадида «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарининг халқаро рейтингларни қўлга киритиш борасида Moodyʻs ҳамда Fitch Ratings халқаро рейтинг агентликлари билан олиб борган ишлари якунланди.
Мазкур рейтинг даражаси «Ўзкимёсаноат» АЖни жаҳоннинг машҳур инвесторлар бозорларига аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳисоботларига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга ишлаб чиқарувчи корхона сифатида танитиб бормоқда. Қўлга киритилган мазкур ютуқ келгусида «Ўзкимёсаноат» АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга хизмат қилади ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитларни давлат кафолатисиз тўғридан тўғри инвестиция маблағларини жалб қилиш имкониятини беради.
Аввалроқ «Ўзкимёсаноат» АЖ мамлакат кимё саноати тарихида илк бор йирик халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings’нинг BB- «Барқарор» тоифасидаги халқаро кредит рейтингини қўлга киритганди.
Маълумот учун: Fitch Ratings, Moodyʻs — Америка корпорациялари бўлиб, халқаро рейтинг агентликларининг « BIG 3» дан ўрин олган. Компаниялар жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тушунчалар ва маълумотлар билан таъминлашга ихтисослашган.
Мавзуга оид
14:27 / 27.11.2023
Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқарилади
16:00 / 26.10.2023
“Ўзкимёсаноат” АЖ кимё саноати тарихида илк бор ББ- “Барқарор” халқаро кредит рейтингини қўлга киритди
17:23 / 09.08.2023
Сурхондарёда «Фарғона азот»га қарашли омборхонада ёнғин чиқди
13:48 / 04.05.2023