Жаҳон | 14:37 / 10.12.2023
25340
8 дақиқада ўқилади

Бахмут атрофида Россия ҳужумини қайтараётган украин танкчилари ва артиллериячилари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 654-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Финландия олий суди «Русич» диверсия-штурм разведка гуруҳи етакчиларидан бири, Украина ҳудудида ҳарбий жиноятлар содир этишда айбланган Ян Петровскийни Украинага экстрадиция қилишга рози бўлмади. Ўз навбатида, Финландия полицияси «Русич»нинг яна бир етакчиси Воислав Торденга қарши дастлабки текширув бошлади.
  • Киевда қизил армия генерали Николай Шчорснинг ҳайкали демонтаж қилинди.
  • Оқ уйдагилар Украинани қўллаб-қувватлов тўхтатилиши туфайли «америкаликлар қони билан тўлов қилишга тўғри келиши мумкинлиги»ни айтди.
  • Олий Рада комендантлик соатини бузганлик учун жарима қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
  • The Wall Street Journal Украина 2025 йилда йирик қарши ҳужум ўтказиши даргумон эканини маълум қилди.
  • Керчда газ қувури ёниб кетди. Бир неча ўн минг киши газсиз қолган.
  • Байден маъмурияти республикачилар Украинага ёрдамни блоклашини тўхтатиши учун иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бахмут фронтидаги украин танкчилари

2023 йил майидан буён Бахмутни озод этишга ҳаракат қилиб келган Украина қуролли кучларининг бир неча бригадаси қишда мудофаага ўтди. Россия қўшини украин гуруҳининг заифлашганидан фойдаланмоқда (бу ердан бир қанча бўлинмалар Авдийивка мудофааси учун олиб ўтилган) ва шаҳар шимолидан ва жанубидан қарши ҳужумга ўтган. Украина ҚКнинг Бахмут атрофида қолган бўлинмалари шаҳардан шимолдаги Богдановка ва жанубдаги Клешчиевка ҳамда Андрийивка учун оғир жанглар олиб бормоқда.

Украинанинг Т-64 танк Бахмут атрофидаги ўт очиш позициясига йўл олган. Дрон орқали олинган кадр
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Украиналик танкчи Бахмут фронтдаги жанглар вақтида қўлини иситишга ҳаракат қилмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар ўн даража совуқда ҳам тўхтатилмаяпти.
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Икки йиллик йўқотишлар ва ғарбдан юзлаб зирҳли машиналар етказиб берилишидан кейин ҳам Харкив машинасозлик бюросида ишланган Т-64 Украина қуролли кучларининг асосий танки бўлиб қолмоқда
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Украиналик ҳарбийлар Бахмут атрофидаги ўрмонзорда Т-64 танкини паналашга уринмоқда. Суратда камикадзе дронлар зарбасидан асровчи тўрни кўриш мумкин. Урушаётган икки армия ҳам танкларини фронт чизиғидан ичкарига жойлаштириб, улардан ўзиюрар артиллерия қуроли сифатида фойдаланишга мажбур бўлмоқда — акс ҳолда улар рақибнинг артиллерияси ва дронлари учун осон ўлжага айланади.
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Бахмут фронтидаги блиндажда арча безатган украиналик ҳарбийлар
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари

Украинанинг 22-механизациялашган бригадаси жангчилари Бахмут атрофидаги позицияда
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA
Украина ҚК жангчиси снарядга ёзмоқда
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA

Украина ҚКнинг Донецк областидаги фронт ҳоспитали

Украинанинг 80-десант-штурм бригадасининг енгил жароҳат олган ва контузияга учраган ҳарбийлари Донецк областидаги дала ҳоспиталида. Бригада Бахмут жанубидаги жангларда қатнашмоқда.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Ярадорларнинг кўп қисми даволаниб, ўз бўлинмасига қайтади
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
80-бригаданинг оёғидан жароҳатланган десантчиси
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Киевда Шчорснинг ҳайкали бузилиши

Киев ҳукумати Фуқаролар урушида болшевиклар томонида туриб жанг қилган Николай Шчорснинг ҳайкалини бузиб ташлашга қарор қилди
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
1919 йилда Киев Украина халқ республикаси билан жанглардан кейин эгалланганида, Шчорс шаҳар коменданти бўлган
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив ва Павлоград ўққа тутилиши оқибатлари

8 декабрга ўтар кечаси Россия қўшини Харкив бўйлаб олтита ракета билан зарба йўллади. Регион маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, ҳужум С-300 комплекси орқали йўлланган. Зарбалар оқибатида икки киши яраланган: 36 ёшли аёлга воқеа жойида ёрдам кўрсатлган, 25 ёшли эркакни шифохонага жойлаштиришга тўғри келган. Турар жой, ўқув муассасаси биноси, болалар майдончаси ва 20 га яқин автомобил шикастланган, дея ёзган Синегубов ва гап фақат «фуқаролик объектлари» ҳақида кетаётганини қўшимча қилган.

Шунингдек, Днипропетровск области ҳам ёппасига ўққа тутилган, бу ҳақда маҳаллий маъмурият раҳбари Сергей Лисак хабар берган. «Павлоград, Тернивка ва Юревскда вайронгарчиликлар бор. Саноат корхонаси шикастланган. 16 та хусусий уй ва 5 та ҳовли шикастланган. Черковга зарба берилган. Автоларни уришган», — дея ёзган Лисак телеграм-каналида. Ракета зарбаси оқибатида Павлоградда саккиз киши жароҳатланган — 32 ёшдан 66 ёшгача бўлган эркаклар. Жабрланувчиларнинг олти нафари шифохонага ётқизилган, улардан икки нафари — оғир аҳволда. 

Харкивга тунги зарба берилган жойда снаряддан ҳосил бўлган ўра. 2023 йил 8 декабр
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкивда портлаш вақтида тўкилиб тушган ойна ўрнидан қараётган аёл
Pavlo Pakhomenko / NurPhoto / Shutterstock / Vida Press
Харкив аҳолиси вакили россияликлар ҳужуми оқибатида шикастланган автомобилини кўздан кечирмоқда
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Павлодардаги уй ҳовлисида россияликлар зарбасидан ҳосил бўлган ўра. 2023 йил 8 декабр
Mykhailo Moskalenko / Reuters / Scanpix / LETA

Авдийивка, Донецк области

Авдийивка шаҳри Россия томонидан аннексия қилинган Донецк шаҳридан 15 километр масофада жойлашган. 2014 йилда Авдийивка бир неча ой муддатга айирмачилар қўлига ўтади, аммо Украина қуролли кучлари ўша йилнинг ўзидаёқ шаҳарни қайтариб олади. Шундан буён шаҳар учун жанглар давом этмоқда, у доимо зарбалар остида қолади. Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Авдийивка урушдаги қайноқ нуқталардан бирига айланди. Октябр ойи ўрталарида Россия армияси шаҳар учун жангларни қайтадан фаоллаштирди. Бу 2014 йилдан буён энг йирик кўламдаги ҳужум бўлмоқда.

Авдийивканинг дрон орқали олинган панорама тасвири. 2023 йил 7 декабр
Kostya Liberov / Libkos / Getty Images
Украин ҳарбийлари россияликлар позицияларини миномётдан ўққа тутмоқда. 2023 йил 7 декабр
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Украина ҚК ҳарбий хизматчилари Авдийивкада патруллик қилмоқда
Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press
БМП гусеницасини таъмирлаётган украин ҳарбийлари
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Окоп қазиётган украин ҳарбийлари
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Украиналик жангчи Авдийивкадаги кафеда
Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Мавзуга оид