Саудия Арабистони Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесига сармоя киритмоқчи
Ўзбекистон элчиси ва Саудия Арабистонининг йирик компанияси вакили аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони пойтахтида Acwa Power компаниясининг мамлакат бўйича масъул вакили Башир ал-Ғурайд билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ҳамда икки давлат ўртасида олий ва юқори даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувларни амалий амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
«16 декабр куни икки давлат ишбилармонлар кенгаши раҳбарлари ўртасида видео-конференция тарзидаги учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу тадбирда ҳам Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг йирик ишбилармон доира вакиллари ўзларининг аниқ ишлаб чиққан лойиҳалари билан иштирок этиши кутиляпти», - деди у.
Бўлиб ўтган мулоқот якунида томонлар жорий йил якунига қадар ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва Саудия компаниясининг Ўзбекистонда меҳмонхона бизнесига сармоя киритиши бўйича тегишли ташкилотлар билан музокараларини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024