Сурхондарёда ЙҲХБ машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳайдовчи Lacetti’ни огоҳлантириш ишораларисиз ўнг томонга бурган ва ўз йўлидан келаётган Volkswagen Caddy билан тўқнашиб, уни йўл четига чиқариб юборган.
Термизда ЙҲХБга тегишли хизмат машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 2023 йил 9 декабр куни соат 07:30 ларда содир бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Элнур Абраев ўзига бириктирилган Volkswagen Caddy машинасини Термиз шаҳри Баркамол авлод кўчасида бошқариб кетаётган вақтида Lacetti ҳайдовчиси огоҳлантириш ишораларисиз ўнг томондаги йўлакка ўтмоқчи бўлган ва у билан тўқнашган.
Оқибатда ЙҲХБ ходими бошқарувида бўлган Volkswagen Caddy йўл четига чиқиб кетган ва шикастланган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:07
Ромитан ҳокими ёрдамчиси содир этган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
15:26 / 20.09.2024
Скутер ва юк машиналарига доир тақиқлар, “радарлар” ҳамда ЙҲХХнинг бекор бўлаётган ваколати – Сенат янги ўзгаришларни маъқуллади
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024