Ўзбекистон | 12:28 / 13.12.2023
32070
1 дақиқада ўқилади

«Метан заправка»ларга қўшимча чекловлар киритилди

Тошкент шаҳри ва 5 вилоятдаги газ тўлдириш шохобчаларининг ярми вақтинча ёпилди.

Фото: Kun.uz

Аҳоли истеъмолчиларида узилишларнинг олдини олиш мақсадида бугун, 13 декабр кунидан пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШ фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди. 

«Ҳудудгазтаъминот» хабарига кўра, ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1179 тадан 547 АГТКШ иш фаолиятида. Улар эрталаб соат 6:00 дан 12:00 гача очиқ бўлади.

Энергетика вазирлиги 8 декабр куни хабар берганидек, 7−16 декабргача кутилаётган совуқ даврда газ босимининг пасайиши кутилмоқда (0 даража — 8 декабр, -16 даража — 12 декабр). Шундан келиб чиқиб, «аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида» метан шохобчаларининг иш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда.

Декабрда совуқ тушиши билан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида метан заправкалар фаолияти чекланган ва шохобчалар соат 8:00 дан 17:00 гача ишлай бошлаганди.

Мавзуга оид