Ўзбекистон | 11:35 / 14.12.2023
5343
1 дақиқада ўқилади

Ноқулай об-ҳаво Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди

Кўриш масофаси пасайиши (250 метр) Red Wings авиакомпанияси рейсини Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтиришга сабаб бўлди.

Фото: Uzbekistan Airports

Ноқулай об-ҳаво Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Кўришнинг ёмонлиги (250 метр) Red Wings авиакомпанияси рейсини Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтиришга сабаб бўлди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг Red Wings авиакомпаниясининг Маҳачқалъа — Наманган йўналиши бўйича парвоз қилган RA1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилди. Бортида 76 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:21 да Фарғона аэропортига қўнди. Яқин соатларда йўловчилар Наманган аэропортига ерусти транспорти орқали етказилади.

Red Wings авиакомпаниясининг Наманган — Маҳачқалъа йўналиши бўйича RA1124 рейси Фарғона аэропортидан амалга оширилади. Йўловчилар Наманган шаҳридан белгиланган аэропортга ерусти транспортида етказилади.

Мавзуга оид