Жаҳон | 22:06 / 15.12.2023
9719
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 10 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилди

Фойдаланилмаётган ва қонунни бузган ҳолда берилган 10 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари давлат мулкига қайтарилди.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра тузилган махсус давлат комиссияси 10 миллион гектар ерни давлат тасарруфига қайтарди. Бу ҳақда бош вазир Алихон Смаилов хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, қонунга зид равишда берилган ва фойдаланилмаётган ерлар яна давлат мулкига айлантирилган. 

«Амалга оширилган ишлар натижасида қонунга зид равишда берилган, фойдаланилмаётган 10 миллион гектар қишлоқ хўжалиги ерлари давлат мулкига қайтарилди. Шунингдек, яйлов ерлари етишмаслиги масаласининг долзарблигини инобатга олган ҳолда, қайтарилган ерлар биринчи навбатда фермерлар эҳтиёжига берилмоқда», деди у. 

Смаиловнинг қайд қилишича, «Жер аманати» комиссияси қайтарилган ерларнинг такроран тақсимланишини назорат қилиш билан шуғулланади. Ерларни халқ ўртасида янада адолатли тақсимлаш масалалари Қозоғистон ҳукуматининг алоҳида назоратида бўлиши таъкидланмоқда.

Мавзуга оид