Бозорлар Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”га айланиши керак — президент
Шавкат Мирзиёев хорижлик туристлар Ўзбекистон бозорларида узоқ ушланиб қолмаётгани, бозорларга кириш-чиқишдаги ноқулайликлар аҳоли ва сайёҳлар эътирозига сабаб бўлаётганини айтиб, бозорларни туристлар кунлаб вақтини ўтказиши мумкин бўлган мажмуаларга айлантириш кераклигини таъкидлади. Миллий-замонавий бозор комплекслари лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Ўзбекистондаги бозорларнинг сотувчилар харидорлар ва туристлар учун қулайлигини ошириш лозим. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 18 декабр кунги селекторда айтиб ўтди.
Давлат раҳбарига кўра, бозорларда сайёҳлар узоқ ушланиб қолмаяпти. Айрим бозорлардаги кириб-чиқишдаги ноқулайликлар, тирбандлик аҳоли ва сайёҳлар эътирозига сабаб бўляпти.
Шавкат Мирзиёев бозорларни туристлар кунлаб вақтини ўтказиши мумкин бўлган мажмуаларга, мамлакатнинг "ташриф қоғози"га айлантириш муҳимлигини айтди.
Миллий маданиятни акс эттирган янги замонавий бозор комплекслари лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилишда сайёҳлар оқимини ошириш учун кўриладиган яна бошқа чоралар ҳам санаб ўтилди:
- Паркентдаги Кумушкон, Ҳисарак, Сўқоқ, Бошқизилсой, Чанги, Заркент, Бойқозон маҳаллаларида туризм маскани ташкил этилади;
- Хонобод шаҳри, Бойсун, Бахмал, Фориш, Ангрен ва Оҳангаронда ҳам туризм масканларининг мастер режалари тайёрланади;
- Омонхона, Майданак каби туристик объектлар инфратузилмасини яхшилашга 30 млн доллар йўналтирилади, туризм объектларига олиб борувчи йўллар инфратузилмасига қўшимча 200 млрд сўм ажратилади;
- туризм объектига олиб борадиган қайси йўл таъмирланаётган бўлса, ўша йўл бўйида савдо ва сервис шохобчаларини жойлаштириш бўйича мастер режалари ишлаб чиқилади ва тадбиркорларга берилади, аҳоли ва туристлар учун қулай маршрутлар ишлаб чиқилиб, жамоат транспорти йўлга қўйилади, хостел ва меҳмон уйлари ташкил қилинади;
- 2024 йилда ҳар бир ҳудудда замонавий заргарлик комплекслари ташкил қилиниб, улардаги дўкон ва расталар, заргарлик ускуналари 7 йилга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади;
- мамлакатда “Ўзбекистон ипак матолари” халқаро мода ҳафталиги ўтказилади ва унга дунёнинг етакчи мода уйларини таклиф қилинади;
- тайёр ипак маҳсулотлари танлови ўтказилиб, мукофот жамғармасига ҳар йили 2 млн доллар ажратилади.
Мавзуга оид
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
21:49 / 04.11.2024