Ўзбекистон | 20:43 / 19.12.2023
11217
1 дақиқада ўқилади

Беруний туманига янги ҳоким тайинланди 

Икром Хидиров Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди. 

Икром Хидиров

19 декабр куни Беруний тумани халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабар берди. 

Йиғилишда Икром Тўребаевич Хидиров Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу кунга қадар «Қарақалпақстан агрокластер» корхонасида фаолият олиб борган. 

Туманни 2018 йилдан бошқариб келган Отабек Сапарбаев 2023 йил октябр ойида ишдан олинган эди.

Мавзуга оид