Украина, Россия, АҚШ ва Буюк Британия қўшинлари сони ҳисоблаб кўрилди
АҚШ қўшинлари энг кўп сонли, Буюк Британия қўшинлари энг кам сонли экани маълум бўлди.
Охирги маълумотларга кўра, Украина армиясида 500 мингга яқин жангчи бор, улардан 200 минги фаол хизматда. Бу ҳақда Independent маълумот берди.
Украина қонунчилигига кўра, 27 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар фронтга сафарбар қилиниши мумкин, лекин ёш йигитлар ҳам кўнгилли равишда жанг қилиш ҳуқуқига эга. 2022 йил январ ҳолатига кўра, Украинанинг эркак аҳолиси 19 миллионни ташкил этди.
Россия армияси Украинаникидан беш баравар кўп фаол ҳарбий хизматчиларга эга: тахминан 1 млн 331 минг шахсий таркиб ва 250 минг захирадагилар. 2021 йил ҳолатига кўра, Россиянинг эркак аҳолиси тахминан 66 миллионни ташкил этди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ армиясида тахминан 1 млн 832 минг ҳарбий хизматчи бор. 2022 йил ҳолатига кўра, Қўшма Штатларда эркаклар сони 165 миллионни ташкил этди.
Indepenpent журналистлари ҳисоб-китобига кўра, ушбу қўшинларнинг 1 миллион 390 минг нафари муддатли ҳарбий хизматчилар, 442 минг нафари эса захирадаги ҳарбийлардир.
Ҳозир Қўшма Штатларда мажбурий ҳарбий хизмат йўқ. Аммо 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган барча эркаклар ҳарбий хизматга лаёқатли фуқароларнинг ҳисобини юритувчи Selective Service давлат хизматида рўйхатдан ўтиши керак. Бу АҚШ Конгрессига уруш содир бўлган тақдирда жанговар ёшдаги барча эркакларни аниқлаш ва ҳарбий хизматга чақириш имконини беради.
Қўшма Штатларда 6 марта сафарбарлик эълон қилинган: АҚШ мустақиллиги учун урушда, фуқаролар урушида, Биринчи жаҳон урушида, Иккинчи жаҳон урушида, Корея урушида ва Виетнам урушида.
Британия армиясининг умумий қуввати 231 минг кишига баҳоланмоқда. Уларнинг 194 минг нафари фаол, 37 минг нафари эса захирадагилар. 2021 йил ҳолатига кўра, Буюк Британияда 29 миллион эркак истиқомат қилади.
Буюк Британияда ҳарбий сафарбарлик фақат икки марта жорий қилинган: Биринчи ва Иккинчи Жаҳон уруши даврида. Сафарбарлик мос равишда 4 ва 21 йил давом этган.
Мавзуга оид
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024