Водий вилоятларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатиляпти
Наманган, Фарғона ва Андижонда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Водий вилоятлари истеъмолчиларининг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 21 декабр куни соат 14:13 да водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли «Л-524» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида водий вилоятлари (Наманган, Фарғона ва Андижон)нинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Носозлик тез орада бартараф этилиб, электр энергияси барқарорлиги таъминланиши айтилган.
Мавзуга оид
10:10
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
12:10 / 31.10.2024
Нурафшонда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
07:30 / 31.10.2024
Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
19:32 / 30.10.2024