Қирғизистон давлат байроғи расман ўзгартирилди
Президент Садир Жапаров мамлакат байроғининг янги вариантини тасдиқлади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат рамзлари тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгаришларни тасдиқлади, унга кўра мамлакат байроғи ўзгартирилди.
Янги қонунга кўра, Қирғизистон Республикаси байроғидаги қуёш нурларининг тўлқинсимон шакли тўғри чизиқли шаклга ўзгартирилди.
Қайд қилинишича, давлат байроғи тасвири туширилган барча турдаги расмий ҳужжатлар муддати тугагунга қадар амал қилади. Автомобил рақамлари, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари ва амал қилиш муддати кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар алмаштириш тўғрисида алоҳида қарор қабул қилингунга қадар амалда бўлади.
Қирғизистон давлат байроғини ўзгартириш ташаббуси президент Садир Жапаров томонидан кўрсатилди. Унинг ва ўзгариш тарафдорларининг фикрига кўра, «байроқ марказидаги қуёш нурлари тўлқинсимон бўлгани сабабли одамларни чалғитмоқда, жумладан, кунгабоқар гулига ўхшаб қолмоқда».
Аммо Қирғизистон давлат байроғининг янги варианти ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозарларга сабаб бўлди. Ўзгаришга қарши бўлганлар биринчи навбатда қуёш нурларининг тўғри чизиқ шаклига келтирилиши оқибатида унинг тиканакка ўхшаб қолганини қайд қилишди.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024