Ўзбекистон | 14:34 / 22.12.2023
6835
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда энг кўп қурилиш корхоналари қайси туманда ишлаётгани маълум бўлди

Тошкентнинг қайси туманида қурилиш билан шуғулланаётган корхоналар сони кўплиги тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 декабр ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 53 050 тага етган. Шундан 7 364 таси Тошкент шаҳрида фаолият юритмоқда.

Тошкент шаҳри туманлари кесимида қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони: 

  • Мирзо Улуғбек тумани – 983 та;
  • Юнусобод тумани – 875 та;
  • Чилонзор тумани – 869 та;
  • Яшнобод тумани – 814 та;
  • Яккасарой тумани – 743 та;
  • Миробод тумани – 658 та;
  • Олмазор тумани – 548 та;
  • Шайхонтоҳур тумани – 541 та;
  • Сергели тумани – 458 та;
  • Учтепа тумани – 428 та;
  • Янгиҳаёт тумани – 266 та;
  • Бектемир тумани – 181 та.

Мавзуга оид