Тошкентда «Яшил шаҳар» транспорт йўлаги тақдимоти ўтказилди
Лойиҳа доирасида Шота Руставели кўчасида жорий этилиши режалаштирилган яшил транспорт йўлаги концепт-дизайни, математик модели ва техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида «Тошкент — Кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш (Tashkent — accelerating investments in low emission vehicles — TAILEV)» лойиҳаси доирасида «Яшил шаҳар» транспорт йўлагининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Президент қарорига мувофиқ, 2025 йилгача Тошкент шаҳри бўйича жамоат транспорти доимий ҳаракатланадиган умумий узунлиги 475 км бўлган 36 та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш белгиланган.
Ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва автобус йўлакларини хавфсиз ҳамда самарали жорий этишга кўмаклашиш мақсадида TAILEV лойиҳа доирасида пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида жорий этилиши режалаштирилган яшил транспорт йўлагининг концепт-дизайни, математик модели ва уни асосида техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилди.
Йўлак лойиҳасини ишлаб чиқишда йўловчи ва аҳолини фикри ўрганилиб, ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар, болалар ва аёлларнинг жамоат транспорти инфратузилмасига бўлган эҳтиёжлари инобатга олингани қайд этилди.
Техник-иқтисодий асосларга кўра, мазкур йўлак жорий этилиши натижасида йўлак бўйлаб автотранспортнинг ўртача тезлиги 11 фоизга ошиши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши 12,3 фоизга қисқаришига эришилиши ҳисоблаб чиқилган.
Бир кунда йўлак бўйлаб автобусда ҳаракатланадиган барча йўловчилар ҳамда шахсий транспорт эгаларининг тежалган умумий вақти 3318 соатни, тежалган ёқилғи йилига 2,6 миллион литрни ташкил этиб, бу йилига 21,2 миллиард сўм иқтисодий самарага олиб келиши ҳақида маълумот берилди.
Ишлаб чиқилган лойиҳалар ва техник-иқтисодий асослар Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритилган.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024