Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди.
Юқори турувчи судлар томонидан қуйи судларнинг бекор қилинган қарорларини янгидан кўриш учун қайтадан ушбу судларга юбориш тартиби чиқариб ташланди.
Ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилди.
Суд буйруғини бекор қилишни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкинлиги белгиланди.
Аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
Апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияси судининг ажрими, қарори қабул қилинганидан кейин дарҳол қонуний кучга киради.
Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида, Ўзбекистон Ҳарбий судида тафтиш тартибида кўриладиган шикоят (протест) ушбу судлар номига йўлланади, лекин суд ҳужжатини қабул қилган биринчи инстанция судига берилади.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриладиган шикоят (протест) бевосита Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.
Олий суд раисининг, бош прокурорнинг Олий суд Раёсатига тафтиш тартибидаги протести бевосита Олий судга берилади.
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 1 йил ичида берилади.
Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024