Жамият | 14:09 / 27.12.2023
18639
1 дақиқада ўқилади
Тошкент метросида тоби қочган йўловчи поезд йўлига тушиб кетди
Чилонзор бекатида фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида йўловчи хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган.
Жорий йилнинг 27 декабр санасида Чилонзор метро бекати платформасидаги йўловчилардан бирининг тоби қочиб, поезд йўлига йиқилиб тушган.
“Тошкент метрополитени” хабарига кўра, бекатда фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида йўловчи ҳеч қандай тан жароҳатларсиз хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган.
Хабарда маълум қилинишича, йўловчига биринчи ёрдам кўрсатилган.