Ким Чен Ин Шимолий Корея армиясини урушга тайёрланишга чақирди
Сиёсатчининг сўзларига кўра, қуролли тўқнашув хавфи АҚШ ва унинг иттифоқчилари «ҳаракатлари» туфайли кучайган.
КХДР етакчиси Ким Чем Ин ҳарбийлар ва қурол ишлаб чиқарувчиларни урушга тайёргарликни тезлаштиришга чақирди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар берди.
Ким Чен Ин ҳукмрон Ишчилар партияси марказий қўмитасининг пленумида Шимолий Корея армияси ва ҳарбий саноати эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш саъй-ҳаракатларини кучайтириши кераклигини айтди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, қуролли тўқнашув хавфи АҚШ ва унинг иттифоқчилари «ҳаракатлари» туфайли кучайган.
«Ким Чен Ин Корея халқ армияси, ҳарбий саноат, ядро қуроли ва фуқаролик мудофааси учун жанговар миссияларни белгилаб, урушга тайёргарликни яхшилашни янада тезлаштиришни белгилади», дейилади КМТА баёнотида.
Бундан ташқари, у 2024 йилни беш йиллик режани амалга ошириш учун «ҳал қилувчи йил» деб атади.
Аввалроқ, Шимолий Корея Қўшма Штатлардаги исталган нишонга тегиши мумкин бўлган қитъалараро баллистик ракетани учиргани ҳақида хабар берилган эди. Ким Чен Ин «Ҳвасон-18» ракетаси синовини шарҳлар экан, Вашингтоннинг «нотўғри қарори»га жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024