АҚШ Мисрга фаластинликларни жойлаштириш эвазига пул ажратиши мумкин — ОАВ
Вашингтон фаластинлик қочқинлар учун мўлжалланган лагерларни молиялаштиришга тайёрлиги таъкидланмоқда.
Агар Миср ҳукумати Ғазо секторидан фаластинликларни қабул қилишга рози бўлса, Қўшма Штатлар молиявий ёрдам пакетини тақдим этишга ваъда берди. Вашингтон фаластинлик қочқинлар учун мўлжалланган лагерларни молиялаштиришга тайёр, деб ёзди ТАСС ўз манбаларига таяниб.
Миср ҳозир Ғазо секторидан фаластинликларнинг ўз ҳудудига кўчирилишига кескин қарши. Манбага кўра, молиявий ёрдам пакети Миср учун асқотиши мумкин, чунки у жиддий иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий октябр ойида фаластинликларни мамлакатга қабул қилиш имкониятини рад этди ва бу Фаластин давлатини яратишга халақит беришини айтди. Ҳозир Рофаҳ назорат пункти орқали Миср ҳудудига фақат ярадор фаластинликлар ва хорижий паспорт эгалари кириши мумкин.
Ноябр ойи бошида The New York Times олти нафар юқори мартабали дипломатга таяниб, Исроил юз минглаб фаластинликларнинг Ғазо секторидан Мисрга кўчирилиши учун халқаро ҳамжамиятдан ёрдам олишга уринаётгани ҳақида хабар берди.
25 декабр куни «Аш-Шарқ» телеканали манбаларга таяниб, Миср Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига Ғазо секторидаги урушни тугатиш бўйича уч босқичли режа тақдим этгани ҳақида хабар берди. Режа ўт очишни тўхтатиш ва Ғазо секторини Фаластиндаги умумий президентлик сайловларига тайёрлайдиган технократлар ҳукуматини тузишни ўз ичига олади. Режада фаластинликларни Мисрга кўчириш назарда тутилмаган.
Мавзуга оид
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024
Европада яккаланаётган Исроил футболи
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
08:08 / 14.11.2024