Жамият | 16:51 / 29.12.2023
18334
5 дақиқада ўқилади
Реклама

ISHONCH дўконларида 2023 йил сарҳисоби қандай якунланди?

ISHONCH дўконлари – маиший техникалар ва уй учун керакли маҳсулотларни муддатли тўловга сотиш бўйича республикадаги етакчи бренд бўлиб, мамлакатимиз аҳолисини орзуларига қисқа вақт ичида эришишлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиб келмоқда ва шу билан биргаликда 2023 йилда кўплаб янгиликларни амалга оширди ҳамда ютуқларни қўлга киритди.

2023 йил давомида ISHONCH дўконлари Республика бўйлаб янги 49 та савдо дўконини ишга туширди. Август ойида Нукус шаҳрида юбилей 100-дўкони очилди ва йил якунида умумий дўконлари сонини 117 тага етказди. Умумий ишчи ходимлар сони эса 4000 нафардан ошди.

ISHONCH дўконлари ўзининг асосий фаолияти бўлган савдо йўналишидан ташқари ижтимоий соҳада ҳам бу йил ўзининг анча фаоллигини намоён этди. Бунга мисол тариқасида “Чарчаманг хона” лойиҳаси асосида ёзнинг жазирама иссиқ кунларида юртимизнинг энг қайноқ нуқталаридан бўлган Самарқанд, Навоий ва Қашқадарё вилояти марказларида 3 та чарчаманг хона ишга туширди. Ушбу чарчаманг хоналар энг одам кўп бўлган жойлар, марказий бозорларга қурилди ва бу ерга келган аҳоли ушбу чарчаманг хоналарга ташриф буюриб, совуқ хонада бир оз дам олиб, сув ичиб яна ўз ишларида давом этишди. Ушбу чарчаманг хоналарда жами 11000 дан ортиқ аҳоли кириб ҳордиқ чиқаришга улгуришди.

Юртимизда қўлга киритилган ютуқлар:

Йил бренди мукофоти. ISHONCH дўконлари Истеъмолчилар танлови бўйича йил бренди мукофотини қўлга киритди ва бу ютуққа 3 йил давомида узлуксиз эришиб келмоқда. Бундан ташқари “2022-йилда ҳудудлар қамрови бўйича республикадаги етакчи ноозиқ-овқат ритейли” махсус мукофоти билан, компания креатив директори Замира Раҳманова эса “Йил шахси” мукофоти билан тақдирланди.  

TAF!2023 фестивали. Тошкент реклама фестивалида ISHONCH 5 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза мукофоти, шунингдек, “2023 йилнинг энг яхши реклама лойиҳаси” ва “2023 йилда Ўзбекистондаги юздан ортиқ дўконларга эга ягона ноозиқ-овқат ритейли” махсус мукофотларини қўлга киритди.

Ўзбекистон брендларининг маркетинг рейтинги. 2023-йилдаги Ўзбекистон маркетинг Уюшмасининг брендлар ва агентликлар маркетинг самарадорлиги рейтинги ва агентликлар креативлиги жамлама рейтингида ISHONCH бренди Ўзбекистондаги ноозиқ-овқат брендлари ҳамда барча брендлар орасида мутлақ етакчилик қилиб келмоқда ва бу йил ҳам рейтингда 1-ўринни сақлаб қолди.

Халқаро фестиваль ва мукофотларда қўлга киритилган ютуқлар:

Ukrainian creative Stories 2023 фестивали (Украина). Ушбу фестивалда ISHONCH компанияси ўзининг “Фақат 8-мартда эмас” лойиҳаси билан иштирок этиб 2 та бронза мукофотини қўлга киритди.

White square 2023 фестивали (Беларус Республикаси). “Фақат 8-мартда эмас” лойиҳаси ушбу фестивалда 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза мукофотини қўлга киритди.

RedJolbors 2023 фестивали (Қозоғистон Республикаси). Ушбу фестивалда ISHONCH ўзининг “Чарчаманг” ва “Фақат 8-мартда эмас” лойиҳалари билан иштирок этди ва 5 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза ва “Йил мижози” махсус номинациясини қўлга киритди.  

Eurasian Retail Awards 2023  мукофоти (Қозоғистон Республикаси). Ушбу мукофотда ISHONCH дўконлари “Энг тез ўсаётган ноозиқ-овқат тармоқ” номинацияси ғолиби бўлди. Бундан ташқари “Йил дўкони” номинацияси бўйича ҳам ноозиқ-овқат йўналишида лауреат бўлди.

Epica Awards 2023  мукофоти (Европа). Ушбу мукофотда компания ўзининг “Чарчаманг хона” лойиҳаси билан иштирок этди ва 1 та бронза мукофотини қўлга киритди.

ISHONCH компанияси 2024 йилда ҳам барча соҳаларда кўплаб янгиликлар қилишни ва ютуқларни қўлга киритишни ўз олдига улкан мақсад қилиб қўйган ва шу мақсадлар сари бутун бир жамоа бир ёқадан бош чиқариб ўз фаолиятини олиб боради.

ISHONCH дўконлари билан боғланиш:

Ягона алоқа маркази: +99873 515 22 22

Telegram bot: t.me/ishonch_chatbot

Sayt: www.ishonchsavdo.uz

Ишга жойлашиш бўйича: t.me/ishonchanketabot

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/ishonch

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама

Мавзуга оид