Ўзбекистон | 09:57 / 02.01.2024
7547
2 дақиқада ўқилади

2024 йилнинг илк дақиқаларида Сурхондарёда уч нафар эгизак туғилди

Эгизаклар бир нафар ўғил бола ва икки нафар қиз бўлиб, ҳозирда она ва болаларнинг ҳолати яхши экани айтилмоқда.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

2024 йил 1 январ кунининг илк дақиқаларида Сурхондарё вилояти 1-перинатал марказида уч нафар эгизак туғилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шеробод туманида яшовчи Хадича Ҳакимова бир ўғил, икки қизни дунёга келтирган. Ўғил чақалоқнинг вазни 2 кг 550 гр, қизлар 2 кг 170 гр ва 2 кг 80 гр оғирликда туғилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 2024 йилнинг 1 январ куни дунёга келган жами гўдаклар сонини маълум қилди – 1859 нафар. Шундан 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил.

Энг кўп туғилиш:

Фарғона вилояти – 160 нафар;

Самарқанд вилояти – 127 нафар;

Қашқадарё вилояти – 115 нафар;

Наманган вилояти – 105 нафар;

Андижон вилояти – 97 нафарни ташкил этган.

Энг кам туғилиш эса Навоий вилоятида – 11 нафар бўлган.

Қайд этилишича, туғилганларнинг 12 нафари эгизак бўлган.

“Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид