Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди
Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари об-ҳаво шароити тўғрисида огоҳлантирилди.
Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Миграция агентлиги хабарига кўра, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралган.
Аввалроқ Қозоғистоннинг 6 та областида ноқулай об-ҳаво шароити сабаб республика аҳамиятига эга 15 та автомобил йўлида транспорт воситалари ҳаракати чекланганди.
«КазАвтоЖол» ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қандай трассалар ёпилгани ҳақида маълумот берган. Улар: Оқмола области – 5 участка; Жамбил области – 1 участка; Жетисау области – 1 участка; Қарағанда области – 6 участка; Павлодар области – 1 участка; Улитау области – 1 участка.
Мавзуга оид
18:18
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
17:51 / 15.11.2024
Россиянинг Самара областида мигрантлар учун патент нархи 1,5 баравар оширилди
16:52 / 15.11.2024
Россиянинг Сахалин областида мигрантларга 24 та соҳада ишлаш тақиқланди
15:19 / 15.11.2024